Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Антони Марсиалнинг ўйини қай тариқа ўсиб бормоқда?

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” мураббийи Оле Гуннар Сульшер кечаги (3:0) ўйин ҳақида фикр билдирар экан, ўйин қаҳрамони Антони Марсиал ҳақида тўхталиб ўтди.

“Антони имкониятлардан яхши фойдаланди, лекин унинг ҳамманинг эътиборидан четда қолаётган жиҳати – рақиб ҳимоясига прессинг уюштириши мақтовга лойиқ. Бу борада ҳам у жуда фойдали ҳаракат қилди”.

Очиғи, шу фикрни дастлаб ўқиганимда, Сульшер бу гапларни атайлаб, истеҳзо билан айтяпти ва шу жиҳатдан кўпроқ ҳаракат қилиш кераклигини Марсиалга билдириб қўймоқда, деб ўйладим. Чунки “МЮ” ўйинларини кузатсангиз франциялик ҳужумчи тўпсиз энг пассив ҳаракат қилаётганга ўхшайди, кўпинча, бор имкониятини ишга солмаётгани ҳақида фикрлар кўп бўлади.

Йўқ, аслида Сульшер ҳаммасини тўғри айтган, Антони айнан мана шу йўналишда ўсиб бораётгани факт экан. Масалан, 2017/18 мавсумида, Жозе Моуриньо қўл остида, у бир ўйинда ўртача 3.12 марта майдоннинг олдинги учдан бир қисмида прессинг амалга оширган. 2018/19, яъни Моуриньо ва Сульшер ишлаган мавсумда эса, бу кўрсаткич 3.94 гача кўтарилган.

Бу йили эса, Марсиал энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Ҳали олдинда ўйинлар кутиб турибди, лекин у аллақачон “МЮ” даги АПЛ голлари (14) ва барча мусобақалардаги голлар (19) сони бўйича шахсий рекордини ўрнатди. Юқорида тилга олинган ўртача прессинг кўрсаткич эса 8.63 ни ташкил қиляпти. Албатта, бу билан Сульшер қўл остида француз ҳар жиҳатдан етук футболчига айланаётганини айтиш мумкин.

Дарвоқе, Антони Марсиал яна бир қора анъанага чек қўйди. 2013 йилги чемпионлик ўйинида Робин ван Персининг хет-тригидан буён, ўтган 7 йилда “МЮ” футболчилари АПЛ доирасида хет-трик амалга ошира олмаётган эдилар.  Марсиалнинг уч голи ҳам унинг фаолиятидаги илк хет-трик бўлиш билан бирга, мана шу нохуш анъанани тугатди.

АПЛдан ташқари ўйинларда Фергюсон давридан бери уч бора хет-трик қайд этилган. 2014 йилда ЕЧЛ плей-оффда Робин ван Перси “Олимпиакос” дарвозасига, 2015 йилда Уэйн Руни “Брюгге” билан ЕЧЛ саралашида, ҳамда 2017 йилда Златан Иброҳимович Европа Лигаси доирасидаги “Сент-Этьен”га қарши учрашувда.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 00:32, 26.06.2020.
Ўқилди: 4797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.