Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Олег Зотеев Жанубий Корея клубига ўтди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Олег Зотеев фаолиятида илк бор легионерга айланди

30 ёшли ўзбекистонлик футболчи Жанубий Корея Кей-лига-2 иштирокчиси «Чоннам Дрэгонз» клуби билан шартнома имзолади. Кваньян шаҳри жамоаси расмий сайтида ёзилишича, пандемия даврида Зотеевнинг Жанубий Кореягача етиб келиши осон бўлмаган. Футболчи икки ҳафталик карантинда бўлгач, бугун клуб томонидан расман таништирилди. 

«Кореяга келганимдан хурсандман. Анча вақтдан буён Жанубий Корея чемпионатини кузатардим. Бу лигада менга бегона бўлмаган ўзбекистонлик футболчилар тўп суришмоқда. Жамоага тезроқ мослашишга ва клубимга мақсадлари сари ёрдам беришга бор имкониятимни ишга соламан», - дея Олег Зотеевнинг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.

Маълумот учун, 1990 йилда туғилган Олег Зотеев фаолияти давомида «Пахтакор», «Олмалиқ», «Бунёдкор» ва «Локомотив» клубларида тўп сурган. «Чоннам Дрэгонз» клуби ҳозирда Кей-лига-2 турнир жадвалида 7 ўйиндан кейин 10 очко жамғариб, 6-ўриндан жой олиб турибди.

Киритилди: 15:40, 26.06.2020.
Ўқилди: 4093 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.