Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Ўйин куни: АГМК - «Машъал»

Баҳо:
+ | -

Бугун АГМК Суперлига доирасидаги навбатдаги баҳсни «Машъал»га қарши ўтказади.

"Машъал" ҳақида гапирадиган бўлсак, рақиб ўйинни асосан ҳимоядан қуриб, қарши ҳужумга таянадиган ўйин услубини жорий қилади.  Мудофаа чизиғи нисбатан барқарорлиги туфайли муборакликлар энг кам гол ўтказиш борасида тўртта гол ўтказган ҳолда тўртинчи жамоа бўлиб турибди.

"Машъал" 5 ўйинда жами 6 гол урган. Дастлаб "Сўғдиёна"ни 3 та гол билан сийлаган муборакликлар "Қизилқум"га битта гол урган ва Термизда "Сурхон" дарвозаси 2 маротаба ишғол этилганди. Голларга Мелиев (2), Павленко (2), Нормуродов ва Абдусаломов муаллифлик қилишган.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК ҳозирча мағлубиятсиз серияни "Насаф" билан биргаликда давом эттирмоқда.

АГМК мавсумни уйда "Металлург" (1:1) билан дуранг қайд этган ҳолда бошлади. Кейинчалик Жиззахда "Сўғдиёна"га (1:1) қарши баҳсда яна ғолиб аниқланмади. Олмалиқда ўтган "Бунёдкор" (2:0) билан бўлган тўқнашувда жамоамиз ишончли ғалабани тантана қилди. Сўнгра Навоийда "Қизилқум" (1:0) устидан ғалаба қозонилди ва ўтган тур жамоамиз "Сурхон"дан устун келди. Жамоамиз чемпионатда энг кам гол (-2) ўтказиб юборган жамоа.

АГМКнинг киритган голларига Мате Ватсадзе, Игорь Зонич, Муроджон Тошматов, Ҳожимат Эркинов, Элгужа Григалашвили ва Арслонмират Аманов муаллифлик қилишган.

АГМК - "Машъал" жамоаларининг ўзаро учрашуви тарихига назар ташласак, бунга қадар барча мусобақаларда жами 20 ўйин ўтказилган. Бу борада устунлик муборакликлак тарафида. АГМК 7 ғалаба, "Машъал" 9 ютуққа эришган. Қолган 4 учрашув дуранг билан тугаган. Тўплар нисбати: 21-23.

Ушбу жамоалар Олмалиқда жами 11 ўйин ўтказишган. Уйдаги ўйинларимизда АГМК 7 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган.

Бугунги ўйин бош ҳаками этиб иқтидорли рефери Аскер Нажафалиев тайинланди. Мазкур тайинлов Аскер Нажафалиев учун АГМК иштирокидаги тўртинчи баҳсга айланади. Бунга қадар Олмалиққа ўтган мавсум уч маротаба ташриф буюрган Нажафалиев жамоамизнинг “Сўғдиёна” (0:1), “Насаф” (2:1) билан бўлган ўйин ҳамда “Қизилқум”га (4:1) қарши учрашувларида ишлаганди.

Қаторасига учта дуранг ўйнаган «Машъал» кетма-кет 3 ғалабани тантана қилган АГМК меҳмони бўлади. Бугунги эҳтимолий ғалаба жамоамизни турнир жадвалида 2-ўринга олиб чиқади.

Суперлига, 6-тур.
27 июнь, шанба.
АГМК – МАШЪАЛ (19:00)
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Султонмурод Улфатов, Сардор Нишонбоев, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Рамиль Ильясов.
Трансляция: «Маҳалла».

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 06:30, 27.06.2020.
Ўқилди: 1675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.