Қатар мамлакати 2022 йилги жаҳон чемпионатидан олдин яна битта халқаро мусобақага мезбонлик қилади.
Қатар футбол ассоциациясининг илтимоси билан ФИФА 2021 йилнинг декабрь ойида халқаро мусобақа ўтказилишини тасдиқлади. 1-18 декабрь кунлари ўтказиладиган турнирда Осиё ва Африканинг араб мамлакатлари иштирок этишади. Бу турнир Мундиал олдидан "репитиция" вазифасини ўтаб беради. Мусобақа ўртоқлик мақомида бўлади.
Мусобақада иштирок этадиган жамоалар ва турнир формати кейинроқ маълум бўлади. Унда 8-10та терма жамоа иштирок этиши кутилмоқда ва улар 2та гуруҳга ажратилади. Гуруҳдан иккитадан жамоа ярим финалга чиқади.
Финал эса 18 декабрь куни ўтказилади.