«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лига доирасида «Эспаньол» қарши кечган ўйиндан (1:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Гол бўлган вазиятда яхши ҳаракат қилдим, лекин энг муҳими шундан сўнг тўп дарвозадан жой олганидир. Каземиро ҳаммасини тўғри бажарди. Мен унинг ортимда бўлишини билардим.
Албатта, гарчи кўпроқ ўз ўйинларимиз ҳақида ўйласак-да, «Барселона»га ҳам эътибор қаратамиз. Мен «Барселона» ҳақида гапирмайман, аммо бизда ҳаммаси аъло даражада. Биз босқичма-босқич боряпмиз, биз учун ҳар бир ўйин финал кабидир.
Ғалаба қозонишни ва уч очко олишни хоҳлагандик. Уйга ғалаба билан қайтганимиздан хурсандмиз», — дейди Бензема.
32-турдан сўнг «қироллик клуби» 71 очко билан биринчи ўринда бораётган бўлса, «Барселона» пешқадамдан икки очко ортда қолмоқда.