"Арсенал" клуби "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Дани Себальос трансферини сотиб олмайди. Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 2019/20 йилги мавсум сўнггида Себальос "Сантьяго Бернабеу"га қайтади. Футболчи "канонирлар" бош мураббийи Артетанинг ишончини оқлай олмади.
Эслатиб ўтамиз, Себальос "Арсенал" сафида ижара асосида ҳаракат қилмоқда. Жорий мавсум у 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган.