"Интер" расмий сайтида марокашлик ҳимоячи Ашраф Ҳакимий билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Ҳакимий "нерадзуррилар" билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. "Интер" футболчи учун 45 миллион евро ва бонус тариқасида яна 5 миллион евро тўлади.
Эслатиб ўтамиз, трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли бўлган ҳимоячи сўнгги мавсумни "Боруссия Дортмунд"да ўтказган эди.