Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

АПЛ. «МЮ» сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 32-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Брайтон"га қарши баҳс олиб бориб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Сульшер шогирдлари биринчи бўлимга жуда яхши ўтказишди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Мэйсон Гринвуд рақиб жарима майдонига ёриб кириб, рақиб ҳимоячиси оёқлари орасидан зарба йўллади ҳамда ҳисобни очди. 29-дақиқада эса Погбанинг узатмасидан кейин Фернандеш 17 метрлардан зарба берди. Тўп рекошет орқали тўрга бориб тушди.

Иккинчи бўлим бошида эса "МЮ" қарши ҳужумда рақибини жазолади. Гринвуднинг узатмасидан кейин Бруну Фернандеш олис устун яқинида дарвозани ишғол этди.

Ўйин сўнггига қадар "Брайтон" футболчилари 2-3та голга тортадиган вазият яратишди. Бир вазиятда Де Хеа "МЮ"ни голдан қутқарган бўлса, баъзи зарбаларга аниқлик етишмади.

Ушбу ғалаба туфайли "Юнайтед" ўз очколарини 52тага етказиб олди.

АПЛ, 32-тур
Брайтон – Манчестер Юнайтед 0:3 (0:2)
Голлар: 0:1 – 16 Гринвуд, 0:2 – 29 Бруну Фернандеш, 0:3 – 50 Бруну Фернандеш.
Брайтон – Райан, Лэмпти (Троссард, 46), Даффи, Данк (Бернардо, 81), Монтойя, Стивенс, Проппер (Мопе, 46), Мак Аллистер (Муй, 81), Биссума, Берн, Коннолли (Марч, 87).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Уан-Биссака, Шоу (Уильямс, 64), Линделеф, Матич, Бруну Фернандеш (Перейра, 64), Погба (Мактомини, 64), Марсьяль (Игало, 78), Гринвуд, Рэшфорд (Жеймс, 78).
Огоҳлантириш: Шоу (49).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:10, 01.07.2020.
Ўқилди: 5105 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.