Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Превью. «Локомотив» - «Қизилқум»

Баҳо:
+ | -

1-2 июль кунлари Coca Cola Суперлигасида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Бугун «Локомотив» ўз майдонида «Қизилқум»га қарши баҳс олиб боради. Турнир жадвалида «Локомотив» 6та ўйиндан сўнг 6 очко билан 10-ўринда боряпти. Жамоа икки бор ғалаба қозониб, 4 марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 6-10.

«Қизилқум» эса атиги 1 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. Навоийликлар ҳисобида 1 дуранг, 5 мағлубият бўлиб, тўплар нисбати 3-13. «Қизилқум» бу йил Суперлигада ҳали ғалаба қозонмаган учта жамоадан бири бўлиб турибди.

Қизиғи шундаки, ҳар икки жамоа ўз очколарини карантингача ўтган дастлабки учта турда йиққан. «Локомотив»нинг иккита ғалабаси уйда «Андижон» ва «Бухоро» билан кечган баҳсларда қўлга киритилганди, «Қизилқум» эса сафарда «Машъал» билан дуранг ўйнаган.

Лекин карантиндан сўнг негадир иккала жамоанинг ҳам омади келмаяпти. «Локомотив»нинг кетма-кет уч мағлубияти «Металлург» (0:3), «Сўғдиёна» (1:2), «Бунёдкор» (0:2) билан ўйинларда қайд этилган бўлса, «Қизилқум» АГМК (0:1), «Қўқон-1912» (0:4) ва «Пахтакор» (0:2) билан кечган ўйинларда имкониятни бой берди.

Навбатдаги тўқнашув олдидан мезбон «Локомотив»нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Жамоа биринчидан ўз майдонида ўйнайди. Иккинчидан жамоа таркибида маҳоратли футболчилар кўпроқ. Лекин «Қизилқум» ҳам юқорига интилиш учун астойдил кураш олиб бормоқда. Бу эса учрашув қизиқарли кечишидан дарак беради.

P.S. «Локомотив» - «Қизилқум» баҳсини бугун соат 19:00дан бошлаб «Оилавий» телеканалида тўғридан-тўғри томоша қилинг.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 13:09, 01.07.2020.
Ўқилди: 2399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6698]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3134]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3048]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2249]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2032]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1924]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1852]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1825]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1622]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1558]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик