Кириш Регистрация

Хави «Барселона»нинг таклифини қабул қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби собиқ футболчиси, айни пайтда Қатарнинг «Ас-Садд» клубини бошқараётган Хави жорий мавсум сўнгида "кўк-анорранглилар" бош мураббийига айланиш учун розилик берди. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" журналисти Франсеск Агилар хабар тарқатди.

Манбага кўра, 40 ёшли мутахассис каталонияликлар президенти Хосеп Бартомеу томонидан берилган таклифни қабул қилди. Клуб раҳбари мутахассисга таклиф билан чиқишдан олдин Хавининг фойдасига футболчиларнинг розилигини ҳам олди.

13 январь куни Эрнесто Вальверде истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Кике Сетьен тайинланган эди. Унинг қўлостида «Барселона» умумий ҳисобда 17та ўйинда майдонга тушиб, 11та ғалаба, 3та дуранг ва 3та мағлубият қайд этди.

Ҳозирги пайтда "Барса" Ла лига жадвалида "Реал"дан 4 очко ортда қолмоқда. Мавсум охирига қадар 5та тур қолди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 11:06, 03.07.2020.
Ўқилди: 12774 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8945]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6462]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5357]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3745]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3538]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2602]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2376]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2357]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2304]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик