Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Абдусамад Дўрмонов: «Мақсадимиз — энг юқори ўринлар учун курашиш»

Баҳо:
+ | -

Кеча Ўзбекистон чемпионатининг  Про лига мавсумига старт берилди. Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадионида бўлиб ўтган 1-тур баҳсида "Нефтчи" клуби Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилди. Шиддатли ва кескин курашларга бой бўлган ўйинда фарғоналиклар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритишди. Учрашув якунига етгач, "Нефтчи" бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мавсумдаги биринчи ўйин доимо ҳаяжонли бўлади. Ҳар бир жамоа учрашувга албатта ғалаба қозонаман деб келади. Кимнинг ғолиб чиқиши эса, жамоаларнинг пухта тайёргарлик кўрганлиги, мураббийлар ўйинчиларда ғалабага бўлган ишонч туйғуси мустаҳкамланганлиги ва бу ишонч футболчилар томонидан астойдил бажарилишига боғлиқ.

Мана бугун йигитларимизда хоҳиш, шижоат ва ғалаба истаги борлигини кўрдик. Бугунги ўйиндан қониқдим. Футболчилар ишончни тўлиқ оқлади.

Мақсадимиз, ҳар бир учрашувда фақат ютуқ учун майдонга тушиб, кўтаринки кайфиятни сақлаган ҳолда кўзланган маррага дадил одимлаб, энг юқори ўрин учун курашишдир", — деди Дўрмонов.

"Нефтчи" матбуот хизмати

Манба: https://t.me/neftchi_ferghana
Киритилди: 22:21, 04.07.2020.
Ўқилди: 3212 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик