"Aрсенал" ярим ҳимоячилар Лукас Торрейра ва Маттео Гендузининг трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқади. Бундан ташқари, "тўпчилар" Aлександр Ляказеттни ҳам бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёр, деб хабар беради Британия ОAВ.
Юқорида айтиб ўтилган футболчиларни сотишдан тушган маблағ янги ўйинчиларни сотиб олишга сарфланади. Хусусан, "Aрсенал" "Aтлетико" футболчиси Томас Партини Лондонга олиб келмоқчи.