Хорватиялик ҳужумчи Марио Манжукич "Ал-Дуҳаил" билан шартномани бекор қилди, деб хабар қилмоқда жамоа расмий сайти.
Томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилиш орқали ҳамкорликни тугатишга қарор қилишди. Ушбу қарорнинг сабаблари ҳақида хабар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Манжукич "Ал-Дуҳаил"га 2019-йилнинг декабр ойида эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди. Ўша пайтдан бошлаб футболчи Қатар клуби сафида 7 та учрашув ўтказиб, 1 та голлик узатмани амалга оширган.