«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу Ла Лиганинг 34-тури доирасида ўтказилган «Реал» – «Атлетик» ўйинидаги (1:0) ҳакамларнинг ишига баҳо берди.
«Мен Бильбаодаги ўйиннинг иккинчи бўлими охирларини кўрдим. Мадриднинг яна бир ғалабаси ва мен яна ўз сўзимни такрорламоқчиман: менда ёқимсиз туйғу бор, чунки бу дунёнинг энг яхши лигаси, VAR эса ўз ишини бажармаяпти ва баъзи натижаларга таъсир ўтказяпти. Афтидан, VAR ҳар доим фақат бир жамоага омад келтирмоқда.
Бизнинг баъзи натижаларимиз яхши бўлмаса-да, VAR тизими адолатсиз қарорлар чиқарди ва бундан бир нечта жамоалар зарар кўрди. Биз Испания Қироллик футбол федерацияси билан буни муҳокама қилганмиз.
VAR тизими ҳакамларга ёрдам бериши керак, аммо барчамиз тизим адолатсиз қарор чиқарган кўплаб вазиятларга гувоҳ бўлдик», – дейди Бартомеу.