Интернетда Россиянинг Орехово-Зуев шаҳридаги “Торпедо” стадионида футболчини чақмоқ урган лаҳза тасвирга олинган видео пайдо бўлди. Воқеа оқибатида 16 ёшли дарвозабон касалхонага ётқизилган. Айни дамда дарвозабон комада. Видео маҳаллий “Аист” телеканалида намойиш этилди.
Маълумотларга кўра, фожиа машғулотлар пайтида юз берган. Осмон тиниқ бўлган, бироқ бирдан момақалдироқ гумбурлаб, ушбу фожиа юз берган. Воқеадан кейин мураббий ёрдам бергани дарвозабон томон югуради. Унга юрак массажи ва сунъий нафас беради.
Футболчи Иван З “Меҳнат байроғи” жамоасининг дарвозабони эди. Клуб бош директори Игорь Майоровнинг сўзларига кўра, у қаттиқ куйиш олган. Иван.З.ни вертолёт ёрдамида зудлик билан Люберц шаҳридаги шифохонага етказишган.