Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Улуғбек Бақоев: «Руҳий «ўра»дан чиқиб кетишимиз керак эди»

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна» — «Бухоро» (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

— «Андижон» билан дуранг ўйнадик, Наманганда ютқаздик, йигитлар кичик руҳий ўрага тушиб қолишганди. Шу боис футболчиларимга раҳмат. Бугун нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз керак эди. Бугун меҳмонлар посбони ажойиб сэйвларни амалга оширди. Ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман.

— Бугун Саҳоб Рашидовга имкон бердингиз. Кейинги ўйинларда ҳам жиззахлик ёшларга кўпроқ имкон беришингизни тилайман.
— Барчамиз Ўзбекистонда яшаймиз. Нима учун маҳаллий ёки бошқа вилоятлик футболчиларга ажратишимиз керак? Агар статистикага қарасангиз 99 фоиз ўйинчилар майдонга тушишмоқда. Фақат Ойбек Нурматов жароҳати боис майдонга тушмаяпти.

— Саҳоб Рашидов ҳақида фикрингиз... Жиззахда бўлган аввалги ўйинда сўраганимда ёшларга имконият бериш ҳақида айтгандингиз. Балки яна бошқаларни ҳам жалб қиларсиз...
— Агар машғулот жараёни ва олдинги ўйинларга эътибор қилсангиз, биз футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ҳисобга оламиз. Намангандаги ўйиндан кейин 5 нафар ўзгаришни амалга оширдик. Сабаби толиқиш кучли бўлди. Саҳоб Наманганда нега майдонга тушмади? Шамоллаб қолганди. Бугун унга имкон бердим ва гол урганидан хурсандман. Унга омад тилайман ва миллий терма жамоа даражасига чиқишини тилайман.

— Бугунги ўйинда дарвозабонни ўзгартирдингиз. Аввалги ўйин Милан Митрович олдинга чиқиб кетиб хато қилди ва гол ўтказганди. Бу қарорга келишингизга шу ҳолат сабаб бўлдими?
— Йўқ, шунчаки йигитлар руҳий ўрадан чиқиб олишларини хоҳладик. Кимдир хато қилгани учун захирада қолмади. Футболчи ўзига келиб олади ва яна ўйнашда давом этади. Бу футбол. Ким гол ура олмаса ва кўпроқ хато қилса ютқазади.

— Ширинбой Абдуллаев ишончингизни оқлай олдими?
— Ҳа яхши ўйнади. Беш балли тизимда беш балл қўямиз.

— Искандар Шойқулов ҳақида фикрларингиз.
— Биз бир жамоамиз. Алоҳида футболчиларга тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Йигитларни ғалаба билан табриклайман.

Киритилди: 23:27, 07.07.2020.
Ўқилди: 2132 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8162]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5903]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2733]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2491]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2034]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1697]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1692]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1690]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1628]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1574]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик