Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

23 июль куни Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

23 июль куни Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Соат 19:00 да бошланадиган ушбу маросим «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади ва «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Маълумот учун, гуруҳ босқичида Суперлиганинг 14 клуби ва саралаш босқичида ғолиб чиққан Про лиганинг икки жамоаси иштирок этади.

Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичи иштирокчилари

АГМК
«Андижон»
«Бунёдкор»
«Бухоро»
«Локомотив»
«Машъал»
«Металлург»
«Насаф»
«Навбаҳор»
«Оқ-Тепа»
«Пахтакор»
«Қизилқум»
«Қўқон-1912»
«Сурхон»
«Сўғдиёна»
«Шўртан».

Маълумот учун, гуруҳ босқичида 16 жамоа 4 тадан 4 та гуруҳда кураш олиб боради. Қуръа жараёнида кучлилар ёки кучсизлар саватлари бўлмайди. Гуруҳда жамоалар жами 3 тадан ўйинда иштирок этади. Мезбон ва меҳмон мақомини олдиндан кўрсатилган формат бўйича қуръа аниқлаб беради. Қуръа натижасига кўра, гуруҳдаги жамоалардан иккитаси икки мезбон ва бир сафар учрашувида, яна иккитаси эса бир мезбон ва икки сафар учрашувида иштирок этади.

Гуруҳ босқичида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олади. Қуръа ёрдамида жамоаларнинг рақиби аниқланади. Бунда 1-ўринни қўлга киритган жамоаларга 2-ўрин эгалари рақиб бўлади. Гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган клублар чорак финални мезбон сифатида, яъни ўз уйида ўтказади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:54, 08.07.2020.
Ўқилди: 4482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3942]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3476]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3470]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3056]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2820]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2815]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2610]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2450]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2445]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2172]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик