Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Владимир Сальков вафот этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Владимир Сальков 9 июль куни 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Россиялик мутахассис 2000—2001 йиллар мобайнида Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббийлик қилган. Ўзбекистон терма жамоаси унинг қўл остида 19 та ўйин ўтказиб, уларнинг ўнтасида ғалаба қозонган (3 дуранг, 6 мағлубият).

Футболчилик фаолиятини «Крилья Советов»да бошлаган Сальков кейинчалик Донецкнинг «Шахтёр» клубида ўйнайди ва фаолиятини ўша ерда тугатади. Мутахассис мураббий сифатида «Металлург» (Жданов), «Шахтёр», «Торпедо» (Москва) ва «Ротор» клубларида ишлаган. Шунингдек, Владимир СССР олимпия ва терма жамоаси ҳамда Россия олимпия терма жамоасига устозлик қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:50, 09.07.2020.
Ўқилди: 3923 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.