Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

АПЛ. «Шеффилд» «Челси»га «шеф» кимлигини кўрсатиб қўйди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

«Шеффилд Юнайтед» Англия чемпионатининг 35-тури доирасида ўз уйида «Челси»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Мезбонлар ўзлари яратган вазиятлардан анча оқилона фойдаланишди. Айниқса, биринчи бўлимда улар "Челси" дарвозасини 2 марта ишғол қилиб, катта устунликка эга бўлиб олишди. 18-дақиқада Дэвид Макголдрик, орадан 15 дақиқа ўтиб эса Оливер Макберни Кепа Аррисабалага қўриқлаётган дарвозани забт этди.

Лондонликлар иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилишди. Баҳснинг 73-дақиқасида Аспиликуэта томонидан 22 метрлардан йўлланган зарба натижасида тўп рекошет орқали шундоққина устун ёнидан ўтиб кетган бўлса, орадан 1 дақиқа ўтиб Абрахам атиги 3-4 метр масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади.

"Шеффилд" эса бунинг учун рақибини жазолади: Дэвид Макголдрик яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб, ўйинда "дубл"га эришди. Мезбонлар тўртинчи голни ҳам уришлари мумкин эди, аммо Лис Муссе 11 метрли нуқта устида тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйишга уриниб, бироз хатога йўл қўйди.

Мазкур мағлубиятдан кейин "Челси"нинг топ-4да қолиш хавф остида қолди. "Шеффилд Юнайтед" эса сўнгги 4та ўйинда 10 очко жамғариб, 54 очко жадвалда 6-ўринга кўтарилиб олди. Жамоа Европа йўлланмаси энг асосий даъвогарлардан бирига айланди.

Англия чемпионати, 35-тур
Шеффилд Юнайтед – Челси 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 18 Макголдрик, 2:0 – 33 Макберни, 3:0 – 77 Макголдрик.
Шеффилд Юнайтед – Хендерсон, Стивенс, Иган, Башем (Джагелка, 68), Болдок, Берге (Ландстрем, 63), Норвуд, Осборн, О`Коннелл, Макберни (Муссе, 63), Макголдрик.
Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Джеймс (Хадсон-Одои, 75), Кристенсен (Рюдигер, 46), Баркли (Лофтус-Чик, 78), Жоржиньо, Пулишич (Жиру, 66), Маунт (Алонсо, 46), Виллиан, Абрахам.
Огоҳлантириш: Болдок (3).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:37, 11.07.2020.
Ўқилди: 4122 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик