Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Ла лига. «Барселона» яна бир қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Ҳар уч кунда деярли битта таркиб билан ўйин ўтказаётган «Барселона» 36-тур доирасида «Вальядолид» меҳмони бўлиб, қийин ғалабани қўлга киритди.

Каталонияликлар баҳснинг 15-дақиқасидаёқ ҳисобни очишди. Мессининг узатмасидан кейин Артуро Видаль рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп олис устунга тегиб, тўрга бориб тушди.

Сетьен шогирдлари танаффусга қадар ҳисобдаги фарқни оширишлари мумкин эди. Аммо футболчилар яратилган вазиятлардан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимда «Вальядолид» фаолликни оширган бўлса, меҳмонлар кўпчилик бўлиб ҳимояланишди. «Барселона» кичик ҳисобдаги ғалабани ушлаб қолди ва ўз ҳисобига 3 очко ёзиб қўйди.

Энди "Барса" ва пешқадам "Реал" ўртасидаги фарқ 1 очкони ташкил этмоқда.

Испания Ла лигаси, 36-тур
Вальядолид – Барселона 0:1 (0:1)
Гол: 0:1 – 15 Видаль.
Вальядолид – Масип, Рауль Гарсия (Начо Мартинес, 25), Мойяно, Санчес, Хоакин Фернандес (Эрвиас, 46), Алькарас (Унал, 46), Сан-Эметерио, Кике Перес, Оливас, Гвардиола (Сандро Рамирес, 61), Плано (Вальдо Рубио, 80).
Барселона – тер Стеген, Альба, Семеду, Пике, Серджи Роберто, Пуч (Ракитич, 57), Видаль, Бускетс (Фирпо, 74), Лангле (Араухо, 57), Месси, Гризманн (Суарес, 46).
Огоҳлантиришлар: Лангле (40), Алькарас (45), Кике Перес (65), Альба (78).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:31, 12.07.2020.
Ўқилди: 3956 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.