Кириш Регистрация
02/08 18:00 Торпедо-БелАЗ 3-2 БАТЭ
02/08 20:00 Минск 0-1 Рух
02/08 21:00 СПАЛ 1-3 Фиорентина
02/08 22:00 Городея 1-1 Энергетик-БГУ
02/08 23:45 Болонья 1-1 Торино
02/08 23:45 Женоа 3-0 Верона
02/08 23:45 Лечче 3-4 Парма
02/08 23:45 Сассуоло 0-1 Удинезе

Хабарлар

Лаутаро “Барса”га ўтади, бироқ…

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Йович трендда!

 

Испаниянинг “Реал Мадри” клуби ҳужумчиси Лука Йович учун кураш тобора авжига чиқмоқда.

Яқиндагина “Лестер” жамоаси томонидан расман таклиф юборилган футболчи билан эндиликда “Челси” ҳам жиддий қизиқиб қолди.

АS нашрининг маълум қилишича, Лондон клуби Тимо Вернер билан олдинги чизиқда айнан Лука Ёвични кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз футболчининг ўзи ҳам тезроқ Мадридни тарк этиш ниятида ва аллақачон инглиз тилини ўрганишни бошлаб юборган.

Лаутаро “Барса”га ўтади, бироқ…

 

Таниқли “DailMail”нинг маълум қилишича, “Барселона” Лаутаро Мартинесни қўлга киритишдан воз кечмаяпти.

Манбанинг маълум қилишича, эндиликда Каталония клуби Филиппе Коутиньони сотсагина Лаутарони ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда “Барселонаъ Коутиньонинг трансферини сотиб олишга қодир жамоа излашни бошлаб юборди.

“Интер” трансферларга киришадими?

 

Миланнинг “Интер” клуби ёзда катта транфер компаниясини амалга оширмоқчи.

“Le Gazzeta Della Sport” нашрининг маълум қилишича, жамоа мураббийи “Антонио Конте” клуб раҳбарларидан келаси мавсумда жамоани кучайтириш мақсадида 180 миллион евро ажратишини талаб қилган.

Манбанинг маълум қилишича, Антонио Конте “Ювентус” билан рақобатлаша оладига жамоа тузишни истамоқда.

ПСЖ ҳимоячи изламоқда

 

Париж клуби жамоани тарк этган Томас Меньени ўрнини тўлдириш учун янги қанот ҳимоячиси изламоқда.

“Foot mercato” нашрининг маълум қилишича, жамоа нишонида “Лион” клуби қанот ҳимоячиси Лео Дюбула турибди.

Манбанинг маълум қилишича, “Лион” ўз футболчисини сотмоқчи эмас, бироқ 40 миллион ерво эвазига Дюбулани қўйиб юбориши мумкин.

Лингарда иккита вариант бор

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Жесси Лингард ёзда бошқа жамоага ўтиши мумкин.

“Liverpool Elcho”нинг маълум қилишича, “қизил иблислар” ўз футболчисини жамоада олиб қолмоқчи эмас. Шу сабабли 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, 27 ёшли футболчи билан “Эвертон” ва “Вест Ҳем” клублари жиддий қизиқиб қолган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 15:47, 12.07.2020.
Ўқилди: 11239 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.