"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Давид Де Хеа "Саутгемптон"га қарши баҳсда юбилей учрашувини ўтказди.
Испаниялик посбон учун мазкур баҳс "қизил иблислар" либосидаги 400-ўйин бўлди. Дарвозабон юбилей учрашувида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қололмади.
Эслатиб ўтамиз, Де Хеа 2011 йилдан буён "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.