Каталониянинг «Барселона» клуби шу йилнинг ёзида ўз ҳимоячиси Самюэль Юмтитини сотишга тайёр.
Sport.es сайтининг тарқатган маълумотига қараганда, франциялик ҳимоячи катта эҳтимол билан фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.
Унга «Лацио», «Рома», «Наполи» ва «Торино» клублари давогарлик қилмоқда. «Барселона» Юмтитининг трансферидан тушадиган маблағга яхшироқ ҳимоячи сотиб олиш ниятида.