Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард CASнинг «Манчестер Сити» клубининг аппелациясини қўллаб-қувватлагани ҳақида муносабат билдирди.
- Мен бу масалада нейтрал позициядаман. Мен бу иш ҳақида кўп маълумотга эга эмасман. Бошқалар сингари мен ҳам бу қарорни эрталабда эшитдим. Мен келажакка қарай олмайман. Биз бир нечта учрашувларни ўтказишимиз керак ва биз буларнинг барчасида ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Шунда биз ЕЧЛга йўлланма берадими ёки йўқми билиб оламиз. Мен ҳеч қачон ЕЧЛга қўшимча жамоа йўл олишига умид қилмаган эдим. Биз фақат ўзимиз ҳақимизда қайғурамиз. Агар биз етарлича учрашувларда ғалаба қозонсак, у ҳолда ЕЧЛга йўлланма олишимиз мумкин, — деди Лэмпард Sky Sports билан суҳбатда.