Англиянинг «Саутгемптон» клуби бош мураббийи Ральф Хазенхюттль АПЛнинг 35-тур доирасида «Манчестер Юнайтед» (2:2) клуби билан қайд этилган дуранг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Агар ҳужум қилишни тўхтатсангиз, у ҳолда якка курашларда муаммога дуч келасиз. Биз ўйинни жуда кучли бошладик, гол урдик ва ҳужум қилишда давом этдик. Прессингда бутун жамоа иштирок этиши керак. Рақибга гол уриш учун иккита имконият бердик, лекин биринчи хатодан кейин ўз ўйинимизни топиб олдик. Менга шундай ҳис бўлдики, биз "МЮ"дан кучли эдик. Тўпни яхши назорат қилдик, ўйин балансини назорат қилдик ва иккинчи бўлимда жуда яхши имкониятларга эга бўлдик. Ўйлайманки, йигитларимиз бугунги қайд этилган натижага ҳақли эди. Сўнгги ўйинларимизда кўпроқ тўп билан муомила қилдик, янада дадилроқ ўйин намойиш эта бошладик. Биз қўрқмай ўйнашни бошладик, чунки йўқотадиган ҳеч нарса йўқ эди, шу сабабли, бемалол ўйнадик, — деди Хазенхюттл BBC билан суҳбатда.