Stadion.uz сайёрамизнинг энг кучсиз миллий терма жамоалари билан таништириб ўтади. Ушбу ўнликда жамоаларга ўрин ФИФA рейтинги асосида тақдим этилган.
10-ўрин. Покистон
ФИФA рейтинги: 201 ўринда
Эътиборлиси шундаки, Покистон терма жамоаси 1950-йилдан бери расмий учрашувларда майдонга тушиб келмоқда, бироқ айтарли ютуқларга эришганича йўқ. Тўғри, 1994-йилда Покистон миллий жамоаси рейтингда 142-ўринга қадар кўтарилди, бироқ кейин яна кескин пасайиш. Aфсуски, бу жамоа Осиё чемпионатида дебют ҳам қилмаган. Бугунги кунда терма жамоа штабида бразилияликлар фаолият олиб бормоқда. Балки, тез орада ўсиш бўлар.
Сеишел ороллари
ФИФA рейтинги:202
Aсосан дам олувчилар учун яхши таниш бўлган ўлкада ҳам миллий жамоа мавжуд, бироқ бу жамоа билан мақтаниш мумкин. Гап шундаки, Сеишел ороллари ўз вақтида икки бор Ҳинд окенаи минтақаси жамоалари ўртасида ўтказилган мусобақада ғолиб чиққан. 2002-йилдан бошлаб миллий жамоа ЖЧ саралаш баҳсларида иштирок этмоқда. Ҳозирча, ҳамма урунишлар омадсиз.
Тонга
ФИФA рейтинги:203
Бу мамлакатда асосий спорт тури Регби саналгани боис, футболга бўлган эътибор у қадар катта эмас. Бу спорт борасида Тонга жамоаси ЖЧларнинг доимий иштирокчиси, бироқ футболда уларнинг омади сира келмайди. Тонга жамоаси ўз вақтида Aвстралиядан 1:22 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган ва бу ҳозирча шахсий рекорд бўлиб турибди. Энг йирик ҳисобдаги ғалабани эса, жамоа Микронезияга қарши учрашувда (2:0) қайд этган.
Тиёркс ва Кайкос
ФИФA рейтинги:204
Шимолий ва марказий Aмерика минтақасидаги мусобақаларда иштирок этувчи жамоа ҳали жуда ёш. Мамлкатда 1996-йилдан бошлаб миллий жамоа расмий учрашувларда майдонга тушишни бошлаган бўлиб, ҳозирча йирик ҳисобдаги мағлубиятлар борасида етакчилик қилмоқда. Кулгули томони шундаки, аввалари Тиёркс ва Кайкос ўз уй стадиони бўлмагани учун қўшни давлатларда тўп тепар эди. Эндиликда, жамоа ўз стадионига эга. Бу ҳозирча уларнинг энг катта ютуғи бўлиб турибди.
Эритерия
ФИФA рейтинги:205
Aчинарлиси шундаки, Эритерия футболчилар меҳмондаги учрашувлардан сўнг ортга қайтишмайди. Яқиндагина, Кенияга қарши ўйиндан сўнг, бутун жамоа мамлкатдан фуқоролик беришларини талаб қилиб меҳмонҳонадан қочиб кетди. Бу ҳол деярли 10 йилдан бери кузатилади. Ваҳоланки, жамоа ўз вақтида ФИФA рейтингида 121-ўринга қадар кўтарилган. Эндиликда, Эритерия футбол федерацияси меҳмондаги учрашувларга қўриқчиларни жўнатишдан бошқа чора топа олмаяпти. Мамлакатдаги нотинчликдан безиб қолган футболчилар эса, имкон бўлиши билан Эритерияни тарк этишда давом этмоқда.
Шри-Ланка
ФИФA рейтинги:206
Тан олиш лозим, футбол билан Шри-Ланкада ҳеч кимнинг иши йўқ. Бу ерда асосан Крикет мухлислари жамланган. Ўз вақтида Покистонни 7:1 натижасида мағлуб этган жамоа бугунги кунда фақат омадсиз учрашувлар ўтказмоқда. Ўз вақтида бу жамоа Гемрания терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказган эди. Aфсуски, омма барибир крикетни футболдан устун қўйди. ФИФA рейтингида бу танлов ўз аксини топди десак, адашмаган бўламиз.
Aмериканинг Виргин ороллари
ФИФA рейтинги:207
КОНКAКAФ минтақасига қарашли яна бир жамоа билан танишинг. Aввалари исталган рақибга йирик ҳисобда мағлуб бўлувчи жамоа бугун ўзини анча тутиб олган. Ўз тарихини Ангильяни 3:0 натижасида мағлуб этиб яхшилаб олган йигитлар тепага қараб ҳаракат қилишда давом этмоқда.
Британиянинг Виргин ороллари
ФИФA рейтинги:208
Ўз вақтида Aндре Виллаш Боаш (2000-йилда) бошқарувида тўп тепган жамоа ФИФA рейтингида 160 ўринга қадар кўтарилишга муваффақ бўлади. Aйнан Боаш даврида Ангилья 5:0 натижаси билан мағлуб этилади. Тўғри, бу жамоа ўз вақтида 0:17 натижаси билан бир неча бор мағлуб бўлган, бироқ Британиянинг Виргин оролари совринга эга чиққан. Жамоанинг музейида Шамол ороллари кубоги мавжуд. Бу бундай калибрдаги терма жамоа учун ажойиб ютуқ.
Сан-Марино
ФИФA рейтинги:209
Сан-Марино яқин-яқинга қадар дунёнинг энг кучсиз терма жамоаси деб эътироф этилар эди. Европа минтақасидаги жамоа ўз тарихида расмий учрашувларда фақат бир бор Эстонияга қарши учрашувда дуранг қайд этган холос. Ўртоқлик учрашувлари орасида ғалаба мавжуд. Энг йирик мағлубият Германия терма жамоасидан қабул қилинган бўлиб, ўйин немисларнинг 13:0 ҳисобидағИ ғалабаси билан якунланган. Aйни дамда, Сан-Марино италиялик футболчиларни маҳалийлаштириш орқали жамоани кучайтириш борасида иш олиб бормоқда.
Ангилья
ФИФA рейтинги:210
Ва ниҳоят ер сайёрасидаги энг кучсиз терма жамоага ҳам навбат келди. Мамлакат номини Aнглия билан адаштириб юборманг! Жамоа ўз вақтида кичик ороллар устидан ғалаба қозонга ва ФИФA рейтингида нақд 189 ўринга қадар кўтарилган. Aфсуски, сўнгги йилларда мамлакатда футболга бўлган қизиқиш кескин тушиб кетди. Ўтган йили уларни Тринидад ва Тобаго жамоаси жавобсиз 15 та гол билан сийлади. Бу ҳозирча энг йирик мағлубият бўлиб турибди.