Football Italia хабарига кўра, мёнхенгладбахнинг "Боруссия" ҳужумчиси Маркус Тюрам "Фиорентина" қизиқишлари доирасига тушиб қолган.
22 ёшли футболчининг агенти Мино Раиола 15 млн еврога баҳоланган битимни мувофиқлаштиришда ёрдам беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Тюрам 2019-йилнинг ёзида "Генгам"дан "Боруссия"га кўчиб ўтган эди.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда франциялик футболчи Бундеслиганинг 31 учрашувида, 10 та гол ва 9 та голлик узатма амалга оширган.