Италия чемпионатининг 33-турига старт берилди. Турнинг илк ўйини "Аталанта" ва "Брешия" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
Ўтган турда "Ювентус"га қарши учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган бергамоликлар, бу сафар рақибни аяб ўтиришмади. "Брешия" рақибнинг 6та голига 2 марта жавоб қайтарди. Марио Пашалич эса "хет-трик"ка эришди.
Ушбу ғалаба эвазига "Аталанта" ўз очколарини 70тага етказиб, жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди. Брешияликлар эса А серияни тарк этишга тобора яқинлашишмоқда.
Италия А серияси, 33-тур
Аталанта – Брешия 6:2 (4:1, 2:1)
Голлар: 1:0 – 2 Пашалич, 1:1 – 8 Торрегросса, 2:1 – 25 де Рон, 3:1 – 28 Малиновский, 4:1 – 30 Сапата, 5:1 – 55 Пашалич, 6:1 – 58 Пашалич, 6:2 – 83 Шпалек.
Аталанта – Спортьелло (Росси, 80), Гимшити (Чиборра, 74), Шутало, Кастань (Белланова, 73), Госенс, Пашалич, де Рон, Малиновский (Пикколи, 74), Тамез, Кальдара, Сапата (Колли, 46).
Брешия – Андреначчи, Чансельор, Семприни, Матею, Мангравити, Бьярнасон, Шпалек, Дессена, Вивиани (Тонали, 57), Торрегросса (Ндой, 61), Доннарумма (Айе, 67).