Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Верон неча маротаба футболга қайтган? Ривалдо-чи?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz футбол оламини бир неча уринишда тарк этган машҳур футболчилар билан таништириб ўтади.

36 ёшли Арьен Роббен бир йиллик танаффусдан сўнг, кутилмаганда “Гронинген” жамоаси билан профессионал шартнома имзолади. “Бавария” клуби афсонасидан аввалроқ ҳам шундай холат кузатилганми? Бугун ушбу саволга жавоб бериб ўтамиз.

Юрген Клинсман

20-асрнинг сўнгги йилларида энг кучли ҳужумчиларидан бири сифатида тарихга кирган Клинсман совринлар борасида исталган футболчи билан баҳслаша олади. ЖЧ (1990) ва Европа чепионлигини (1996) қўлга киритган Клинсман футбол билан 34 ёшида хайрлашади. “Тоттенхэм” клуби мухлислари уни қарсаклар остида кузатиб қўйишади. Бунга қадар “Сампдория”, “Бавария”, “Интер” ва “Монако” сингари жамоалар шарафини ҳимоя қилган қаҳрамонимиз оиласи билан АҚШга кўчиб кетади.

Орадан 5 йил ўтиб негадир яна футболчилик фаолиятини тиклашга қарор қилади. Шундай қилиб “Оранж Каути Блу Стар” жамоаси 39 ёшли Клинсман билан шартнома имзолайди.

Клинсман расман футболга қайтганига қарамай, айтарли майдонда кўриниш бергани йўқ. У ўзинингянги клубида асосан ўйновчи мураббий мақомида ҳаракат қилади. Бир мавсумдан сўнг, Клинсман футбол билан яна бир бор хайрлашади. 2004-йилдан бошлаб футбол мураббийи сифатида иш бошлайди. АҚШ ва Германия терма жамоаларида ишлаган мутахассис айни дамда ишсиз.

Ривалдо

Афсонавий Ривалдо ўз фаолияти давомида бир нечта клубларда тўп суришга улгурди. Шундай бўлсада, унинг пик даври 1997-2003 йиллар оралиғида бўлди. 1999-йилда сайёрамизнинг энг кучли футболчиси деб эътироф этилган Ривалдо орадан 3 йил ўтиб ЖЧда ҳам ғалаба қозонди ва ўз номини абадий тарихга ёзиб қўйди.

Ўзинингфутболчилик фаолиятидаги сўнгги йилларини Бразилиянинг “Можи Мирин” клубида ўтказган футболчи 2014-йилнинг март ойида расман бутсаларини михга илганини эълон қилди. Клуб ўз тарбияланувчисини жамоа президенти этиб сайлади.

Орадан бир ярим йил ўтиб, Ривалдо барчани ҳайратда қолдирувчи қарорини эълон қилди. У клуб президентлигидан воз кечган ҳолда клуб билан профессионал шартнома имзолайди ва яна катта футболга қайтади. Қаҳрамонимиз ўғли Ривалдиньо билан бирга тўп тепишга ҳам муваффақ бўлгани эътиборга молик. Афсонавий футболчининг фаолияти узоқ давом этиши мумкин эди, бироқ ундаги сурункали жароҳат бунга йўл қўйгани йўқ.

Йохан Кройф

Голландия футболининг барча замонлардаги энг яхши футболчиси, уч карра “олтин тўп” соҳиби ва “Барселона” мухлисларининг ёқимтойи ҳам футболдан катта машаққат билан кетганлар сирасига киради.

Қаҳрамонимиз “Барселона”даги ажойиб 5 йилдан сўнг, 1978-йили 31 ёшида барчасига нуқта қўяди ва ўзини бизнесга уради. Ачинарлиси шундаки, Кройф ўйлаган режалари барбод бўлади. Унинг бизнес шериклари эса товламачилик йўли билан уни бир центсиз қолдиради. Вазиятни яхши англаган Кройф яна футболга қайтишдан бошқа чора топа олмайди.

Орадан бир йил ўтиб Кройф АҚШга равона бўлади ва “Лос Анжелос Атцек” жамоаси билан шартнома имзолайди. Кейинроқ “Вашингтон Дипломатс” клубида ҳам бироз тўп суради ва яна Европага қайтади. У билан “Леванте” шартнома имзолайди. Испаниядаги саргузаштлар якунлангач, “Аякс” ва “Фейенорд” шарафини ҳимоя қилган Йохан 37 ёшида иккинчи бор футболдан кетади.

1985 йилдан бошлаб унинг мураббийлик фаолияти бошланади. Қаҳрамонимиз “Аякс” ва “Барселона” билан кўплаб совринларга эга чиқади ва ўз даврининг энг яхши мураббийига айланади. 2016-йилнинг 24-март санасида афсонавий Кройф саратон касаллигидан вафот этади.

Хуан Себастьян Верон

Вероннинг футболдан воз кечиши осон бўлмагани аниқ. Сабаби, у фаолияти давомида бу ишни уч бор амалга оширди ва сўнггиси ҳозирча омадли бўлиб турибди.

Аргентиналик футболчи А серияда ўзини кўрсатгач, 2001-йилда “Манчестер Юнайтед”дан ажойиб таклиф олади. Афсуски, АПЛ шиддатига дош бера олмаган футболчини клуб “Челси”га сотиб юборади. “Челси” билан ҳам айтарли ҳеч нарсага эриша олмаган ўйинчи “Интер” билан шартнома имзолайди ва яна Италияга қайтади. Афсуски, унинг олтин даври ўтиб бўлган деб ҳисоблаган “Интер” шартномани узайтиришдан бош тортади. Оқибатда, Верон 2006-йилда юртига қайтиб кетади. Эътиборлиси шундаки, унинг иккинчи ёшлиги “Эстудиантес” жамоасида бошланди. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг, Верон жамоани Либертадорес кубогида зафар қучишига ёрдам беради. 2012-йилда футболчи ўз фаолиятига нуқта қўйганини расман эълон қилади. Орадан бир йил ўтиб 38 ёшли Верон яна профессионал футболга қайтади. Ўртача ўтган бир мавсумдан сўнг, “Эстудиантес” жамоаси президенти этиб сайланади.

Барчаси шу ерда якунланиш лозим эди, бироқ 2017-йилнингянварь ойидаХуан Себастьян яна ўз футболчилик фаолиятини тиклагани ҳақида маълумот беради. Яна ўша “Эстудиантес” клуби либосини кийган футболчи 5 ой давомида майдонда ҳаракат қилади. Ҳатто Либертадорес кубоги мусобақасида 5 та учрашувда майдонга ҳам тушади. Мавсум сўнггида 3-бор футбол билан хайрлашади.

Бугунги кунда Верон 45 ёшда ва у “Эстудиантес” клуби президенти сифатида фаолият олиб бормоқда.

Пол Скоулз

“Манчестер Юнайтед”нинг олтин авлоди вакили, ўз замонасининг энг кучли таянч ярим ҳимоячиси Пол Скоулз ўз вақтида мухлисларни ҳайрон қолдирган. АПЛ олтин медалларини 10 бор қўлга киритган футболчи 36 ёшида жамоа билан хайрлашади. Унинг хайрлашув кечасини шахсан Эрик Контана уюштиради ва Пеле азиз меҳмон сифатида “Олд Траффорд”га ташриф буюради.

2011/12-йилги мавсумни “қизил иблислар” Скоулзсиз бошлаган бўлсада, қишда уни Сер Алекс Фергюссон ярим мавсумга ортга қайтишга кўндиради. Айнан Полнинг майдонга қайтиши якунда жамоага “олтин медаллар”ни тақдим этади. Сер Алекс шогирдлари “Сити”ни 11 очко ортда қолдириб чемпионликни расмийлаштиришга муваффақ бўлади. Афсуски, ўша соврин ҳозирга қадар “Манчестер Юнайтед” учун сўнггиси бўлиб турибди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 09:21, 16.07.2020.
Ўқилди: 5669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.