Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

АГМК аъзолари бугуноқ тиббий кўрикдан ўтишди, индинга тест топширилади

Баҳо:
+ | -

Суперлига жамоаларида коронавирус аниқланаётгани, хусусан ўтган турдаги рақибимиз "Пахтакор" клубининг 5 нафар футболчисида коронавирус тасдиқланиши биланоқ АГМК жамоаси тезкорлик билан жамоа футболчилари ва барча персоналларни тиббий текширувдан ўтказиш тадбирини ташкиллаштирди.

Бугун эрталаб жамоанинг барча аъзолари дастлабки тиббий назорат, МРТ (магнит резонанс томография) текширувидан ўтказилди. Текширув натижалари эртага маълум бўлади.

Шунингдек, АГМК жамоаси янги ҳафта, яъни сешанба куни коронавирусга тест топширади. Бунга қадар ҳам жамоамиз карантиндан кейин йиғилгач ва мавсум рестартидан олдин коронавирус тестини топширган ва карантин қоидалари ҳамда гигиеник талабаларини мунтазам бажариб келмоқда.

Ҳозирда жамоа карантин қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда изоляция қилинган. Футболчиларнинг умумий ҳолати барқарор ва клубимиз шифокорлари томонидан доимий тиббий назоратда бўлиб турибди.

АГМК футбол клуби мазкур ҳолатга тўлиқ масъулият билан қарайди ва барча карантин тадбирлари ҳамда қоидаларига риоя қилади.

Шунингдек, АГМК клуби Суперлига жамоалари футболчилари орасида ҳамда юртимиздаги коронавирусга чалинган барча беморларга тезроқ соғайиб, шифо топишларини тилайди!

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 15:14, 19.07.2020.
Ўқилди: 2606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.