Кириш Регистрация

Рой Жонс афсонавий Майк Тайсонга қарши жанг қилишини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Рой Жонс оғир вазн тоифаси собиқ чемпиони Майк Тайсон билан жанг ўтказиши мумкинлигини ҳақидаги хабарларга шарҳ берди.

«Ҳа, бу тўғри, Майк — афсона. У билан бирга рингга чиқишга таклиф олиб, уни рад этиш ақлсизлик бўлади. Мен боксга қайтишни ва яна муштлашишни истамагандим, бироқ Майк Тайсон учун истисно қилишга тайёрман.

Бу мен учун рад этиб бўлмас имконият. Шунча талабгорлар ичида у мени танлади. Майк шундай қилган экан, қанақасига йўқ дея олишим мумкин?», — дейди Жонс.

Аввалроқ 54 ёшли Майк Тайсон ва 51 ёшли Рой Жонс ўртасидаги жанг сентябрь ойида АҚШда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар янграганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайсон рингга қайтиши ва бир нечта кўргазмали жангларда иштирок этишини маълум қилганди.

Маълумот учун, Майк рингдаги сўнгги жангини 2005 йил ўтказган. Тайсон профессионал боксда 58 та жанг ўтказиб, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган. 44 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Олтита жангда мағлуб бўлган. Иккита жанги натижаси ҳисобга олинмаган.

Рой Жонс эса профессионал боксда 75 та жанг ўтказиб, 66 ғалабага (47 таси нокаут) эришган ва тўққиз бор мағлуб бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:16, 22.07.2020.
Ўқилди: 4606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.