«Ювентус» клуби навбатдаги чемпионликка яқин турибди. Маурицио Сарри жамоаси бугун бўлиб ўтадиган "Удинезе"га қарши учрашувда ғалаба қозонса, муддатидан олдин Скудеттони қўлга киритади.
Туринликлар айни пайтда 80 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўриндаги «Аталанта»дан 6 очко олдинда боришмоқда. Бергамоликлар ҳисобида 3та ўйин қолган бўлса, "Юве" яна 4та учрашув ўтказиши керак.
Шу билан биргаликда, «Ювентус» ўзаро ўйинларга кўра «Аталанта»дан устунликка эга: биринчи даврада "кекса синьора" ғалаба қозонган бўлса (3:1), иккинчи даврадаги баҳсда дуранг қайд этилган эди (2:2).
Шу тариқа, «Юве» пайшанба куни «Удинезе»ни сафарда мағлуб этса, 2-ўриндаги клуб билан фарқни 9тага етказади ва кетма-кет тўққизинчи маротаба А серия чемпионига айланади.
Эслатиб ўтамиз, «Удинезе» - «Ювентус» баҳси 23 июль куни Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.