«Уфа» таъсис кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг «Спартак» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Ўруновга «Спартак» томонидан қизиқиш борми? «Уфа»нинг бизнес-модели шундай тузилганки, жамоамизнинг исталган футболчисига Россия ва хориждан қизиқишлар мавжуд. Ҳамма гап нарх ва ўйинчига таклиф этилаётган шартномада.
Шубҳасиз, вақти келиб Ўрунов катта жамоада ўйнайди. Бу борада ҳозирда менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Олти ой илгари ҳам унинг маҳоратига шубҳа қилмагандим. Биз унинг ўйинини нафақат қисқа лавҳалар орқали, балки тўлақонли кузатдик.
Ҳозирча «Спартак» билан Ўрунов масаласини муҳокама қилмадик. Лекин яқин кунларда Шамиль Газизов билан учрашамиз. У билан дўстмиз, аммо иш бошқа масала. Трансфер масаласини муҳокама қиламиз», — деди Мурзагулов Sport24 мухбири билан суҳбаттда.
Ўрунов 2020 йилнинг февраль ойида Тошкентнинг «Локомотив» клубидан 200 минг евро эвазига «Уфа»га ўтган эди. У Россия премьер-лигасида 10та ўйинда майдонга тушди.