Ушбу рукнимиздаги тарихий суратлат билан таништиришда давом этамиз.
1978-йил. Aргентина ўз майдонида ЖЧ ғолиблигини қўлга киритди. «Монументаль» ўйингоҳида байрам бошланди.
Давид жуда кўплаб голлани киритган, бироқ унинг фаолиятидаги энг муҳим голни 22 ёшида Италия дарвозасига Европа чемпионатида урган. Ҳа, бу ўша “олтин гол”!
1991-йил. Клаудио Таффел дунёнинг энг яхши учинчи дарвозабони деб эътироф этилди ва унга бронзо тўп топширилди.
Дида 19 ёшда. 5 йилдан сўнг, Миланга кўчиб ўтишидан бехабар...
90-йилларда Марадона ҳар жабҳада қолганлардан ажралиб туришга интилган ва буни уддасидан ҳам чиққан.
1983-йил. “Либертадорес” кубогини қўлга киритиш учун “Гремио” футболчилари (Уго Де Леон, Тита) қон тўкишгача борган.
Туғма қисиқ кўзлар, тоз суягидаги туғма нуқсон, чап оёқ суягидаги туғма нуқсон, чап оёғи ўнг оёғидан нақд 6 смга калта… Бу таърифларни эшитган мухлис сўз Гарринча ҳақида бораётганини тасаввур ҳам қилмаса керак. Икки бор ЖЧ олтин медалларини қўлга киритган афсона учун бу муаммолар муаммо туғдирмади.
Бу суратни шунчаки изоҳсиз қолдирамиз…
Симионега интелгент Aлбертини “дарс” бермоқда.
1993-йил. Пеле ҳозиргина Бразилия гран-присида ғолиб чиққан Aйртон Сеннани қутламқода.
2007-йилда бўлиб ўтган ЕЧЛ финал учрашувидан сўнг, турли ҳис-ҳаяжонлар уйғунлашиб кетган сурат…
Бу ерда эса, 1994-йилдаги финалда “Милан”дан жавобсиз тўртта “шапалоқ” еган “Барселона” футболчилари акс этган. Гвардиолани таниган бўлсангиз керак?!
Яқиндагина “Ливерпуль” билан чемпионликни нишонлаган Окслейд Чемберлен “Саутгемптон” шарафини ҳимоя қилмоқда.
Самарано ўз услубида парвоз қилмоқда. Унинг нишони тўп!
Ферги Aут! Ферги Aут! Ферги Aут! “Уч йил баҳона изладинг, бироқ “ҳеч нарса ўзгармади””… Бу банер “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг буюк шахсга мухлислар томонидан ёзилганига ишонасизми? Дарҳақиқат, шотландиялик мураббийнинг илк мавсумлари кўнгилдагидек кечмагани кўриниб турибди.