Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Роналду Пеледан ўзиб кетадими?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz футбол оламида энг кўп гол киритган Пеле ва  унинг рекодини янгиламоқчи бўлаётган Роналду ҳақида фикр алмашади. Ушбу мақола футболшунос олим Танкреди Палмерининг маълумотларига асосан тайёрланди.

Дам олиш кунлари бўлиб ўтган учрашувларда Роналду “Сампдориа” дарвозасини ишғол қилди ва ўз фаолиятидаги 735-голини киритди. У шу тариқа афсонавий Ромариодан  (734) ўзиб кетишга муваффақ бўлди.

Шунга қарамай, олдинда улкан бир тўсиқ – Пеле бор. Aфсонавий футбол қироли 767 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилишга муваффақ бўлган.
Ушбу рекорднинг янгиланишига Жорже Мендеш сира шубҳа қилмаяпти.

“Мен Роналдунинг Пелени қувиб ўтишига ва футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айланишига шубҳа қилмаяпман. У бу ишни “Ювентус” жамоасидаёқ амалга оширади.”

Тўғри, бу сўзлар Кришнинг Туринга кўчиб ўтган йили янграган эди, бироқ секин-аста Мендешнинг тахмини ўзини оқламоқда. Эндиликда, Роналду Пелени қувиб ўтиши учун 33 та гол зарур. Бу келаси  мавсумда Роналду учун фантастик мотивация бериши турган гап. Бундан ташқари, ҳали ЕЧЛ учрашувлари олдинда бизни кутмоқда. Боз устига, келаси мавсумда Роналду Европа чемпионатида ҳам иштирок этади.

Тўғри, йиллар ўз сўзини айтади, бироқ Криш ўз ритмида давом этса ҳаммасига ўз ўрнига тушади. Қаҳрмонимиз келаси мавсумни жароҳатсиз ўтказса, Пеле футбол тахтидан тушишга мажбур бўлади. Aйни дамда, Роналдунинг режасини барбод қилиш фақат Мессининг қўлидан келади.

Aргентиналик футболчи ҳисобида аллақачон 716 та гол мавжуд. У бугунгу кунда энг кўп гол киритганлар орасида 5-ўринда бормоқда. Ундан олдинроқда 720 та гол билан Герд Мюллер бор. Тўғри, яқин орада Месси Роналдуни қувиб ўта олмайди. Шунга қарамай, Лео Кришдан икки ёш кичик. Бу захирада минимум икки мавсум бор дегани. Роналду ушбу рекорд унда узоқ муддат қолишини истаса, албатта бутсаларини михга илгунига қадар темпни туширмаслиги лозим.

П.С Шу ўринда, ушбу рўйхатнинг турли вариантлари мавжу эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Aйрим нашрларда футболчиларнинг ёшлар жамоасида урган голлари ҳам инобатга олинган бўлса, баъзилар пеналтилар сериясида урилган голни қўшиб ҳисоблаган. Шу саббали, энг ишончли манба сифатида тан олинган Танкреди Палмерининг ўлчови танлаб олинди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:35, 31.07.2020.
Ўқилди: 9781 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.