«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу баёнот бериб, Кике Сетьен келаси мавсумда ҳам жамоа бошқарувида қолишини маълум қилди.
«Сетьен билан тузилган шартнома мавжуд. Уни бош мураббий вазифасига тайинлаганимизда, унга фақат ушбу мавсумда эмас, келгуси мавсумда ҳам ишлашини айтган эдик. Мураббийнинг фаолиятига атиги бир неча ойдан сўнг, боз устига, орада пандемия билан боғлиқ танаффусдан сўнг, баҳо бериш қийин. Артуро Видаль мураббий ўйинчиларни яхши билиб олиш ва улар билан ишлаш учун кам вақтга эга бўлганини айтди.
Биз мураббийни алмаштириш ҳақида бирор марта ўйламадик. Сетьен — бизнинг мураббий. Биз ҳеч ким билан гаплашмадик. Лоран Блан ҳам, бошқаси билан ҳам.
Мен Хави билан гаплашиб тураман. У билан муносабатларимиз яхши. Лекин у ўз клуби билан шартномани яқиндагина узайтирди. Вақти келиб у «Барселона» бш мураббийига айланади. Қачонлигини эса унинг ўзи ҳал қилади», — деди Бартомеу.
Эслатиб ўтамиз, 61 ёшли Сетьен 2020 йилнинг январь ойида «Барселона» бош мураббийига айланган эди.