Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Челси» ўн нафар футболчиси билан хайрлашади

Баҳо:
+ | -

«Челси» клубини трансферлар ойнаси вақтида катта ўзгаришлар кутмоқда, дея хабар қилмоқда The Times.

Лондонликлар клубини ўн нафарга яқин футболчи тарк этиши мумкин. Дарвозабон Кепа Аррисабалага катта эҳтимол билан ижарага йўл олади, сабаби қайсидир жамоа уни асосий дарвозабон сифатида сотиб олиши ҳақиқатдан йироқ.

Шунингдек, жамоа Курт Зума, Андрес Кристенсен, Эмерсон ва Маркос Алонсо борасидаги таклифларни қабул қилишга тайёр.

Бундан ташқари «Челси» 2019/20 йилги мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборган Нголо Кантени ҳам сотиб юбормоқчи.

Ҳужумчи Миши Батшуайининг «кўклар» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Шу туфайли лондонликлар уни у ёзда трансфер қилиш ниятида. Унга «Лидс» жамоасидан қизиқиш борлиги хабар қилинмоқда.

Шунингдек, «Челси»ни эркин агент сифатида Виллиан ва Педро Родригес каби ўйинчилар тарк этади.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» ўз сафини ҳужумкор ярим ҳимоячи Ҳаким Зиёш («Аякс») ва ҳужумчи Тимо Вернер («Лейпциг») билан тўлдириб олди. Шунингдек, жамоа «Байер» ярим ҳимоячиси Кай Ҳаверц билан музокаралар олиб бормоқда ва бир нечта дарвозабонни кузатувга олган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:04, 03.08.2020.
Ўқилди: 7222 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик