Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Локомотив»да ўзини кўрсатган легионерлар

Баҳо:
+ | -

Ўтган йиллар мобайнида «Локомотив»да бир нечта хорижлик футболчилар ўйнаб кетди. Яхши биласиз, «Локомотив»нинг олий лигадаги дастлабки иштироки 2004 йилга тўғри келади. Шундан бери жамоа 2011 йилни ҳисобга олмаганда фақат элитада иштирок этиб келмоқда.

Қуйида «темирйўлчилар» сафида ўзини кўрсатган 10 нафар легионерни келтириб ўтамиз.

Эвертон Кавалканте (Бразилия)
Ўйнаган йили: 2006, 2007, 2008.
Кўпчилик Эвертон Кавалкантени жуда яхши эсласа керак. Бразилиялик футболчи «темирйўлчилар» сафида уч мавсум тўп тепиб, ўзидан илиқ таассурот қолдирганди. У айниқса тезкор ва абжир ҳаракатлари билан ажралиб турарди.

Александр Филимонов (Россия)
Ўйнаган йили: 2009, 2010.
Ўзбекистон чемпионатида икки мавсумни ўтказган россиялик дарвозабон «Локо»нинг етакчиларидан бирига айланиб, унга ҳатто сардорлик боғичи ишониб топширилганди. Филимонов катта тажрибага эга эмасми, «Локомотив»да ҳам ўзини кўрсата олган.

Кахи Махарадзе (Грузия)
Ўйнаган йили: 2009, 2010, 2016, 2017, 2020.
Кахи Махарадзе шубҳасиз жамоа мухлисларининг энг суюкли футболчиларидан бири ҳисобланади. 2009 йил Ўзбекистонга келган футболчи шундан бери юртимизда фаолият юритмоқда. Кахи қайси жамоада ўйнамасин, ўзини тўлиқ намоён эта олган.

Евгений Гогол (Россия)
Ўйнаган йили: 2010, 2013.
Гоголнинг ҳам Ўзбекистондаги илк клуби «Локомотив» ҳисобланади. Бир мавсум жамоамиз сафида тўп тепган россиялик ҳимоячи шундан сўнг уч йилни Олмалиқда ўтказди. Сўнгра яна «темирйўлчилар» таркибига қайтиб бир мавсум ҳаракат қилганди.

Жора Оганесян (Арманистон)
Ўйнаган йили: 2012
«Локомотив»да Хорен Оганесян ишлаган йил ўзи билан ўғлини ҳам олиб келганди. Айтиш мумкинки, Жора Оганесян ҳам анча иқтидорли футболчи экан. У бир мавсум «Локо»да ўйнаб ўзидан яхши таассурот қолдирган ҳамда «Пахтакор»га ўтиб кетганди.

Акмал Холматов (Тожикистон)
Ўйнаган йили: 2013, 2014.
«Локомотив» 2012 йил олий лигага қайтгач янги давр ёза бошлади. 2013 йил таркибга легионерлардан Акмал Холматов таклиф этилганди. Икки мавсумни «темирйўлчилар» либосида ўтказган Холматов катта тажрибаси туфайли бир нечта ўйинларда жамоага ёрдам берди.

Неманя Яничич (Сербия)
Ўйнаган йили: 2015, 2016.
Бўйдор ҳимоячи Яничич асосан ўзининг камтаринлиги билан ажралиб турарди. Фаолиятининг икки йилини «Локомотив»да ўтказган сербиялик ҳимоячи майдонда ўзини тутиши билан кўпчиликка ўрнак бўла олди. У ОЧЛда ҳам ўзини кўрсатди.

Игор Елич (Сербия)
Ўйнаган йили: 2018, 2019.
«Локомотив»га АГМКдан келган Игор Елич учун айниқса 2018 йилги мавсум ҳар жиҳатдан омадли келганди. Лекин ўтган йил унинг ўйини бир чиқиб бир қовушмади. Шунга қарамай Елич ҳам мазмунли ҳаракат қилди ва клуб тарихига ўз номини ёзиб қўйди.

Йован Жокич (Сербия)
Ўйнаган йили: 2019
Сербиялик яна бир футболчи Йован Жокич ўтган мавсум «темирйўлчилар» шарафини ҳимоя қилди. Бу футболчи ҳам АГМКдан ташриф буюрганди. Жокич бир йил жамоамизда ўйнаб сўнгра яна Олмалиққа қайтиб кетди. Ўтган йил у Суперлигада 24 бор майдонга тушди.

Арсланмират Аманов (Туркманистон)
Ўйнаган йили: 2019
Туркманистон терма жамоаси сардори Арсланмират Аманов ҳам ўтган йил «темирйўлчилар» сафида фаолият олиб борди. Суперлигада 23 ўйинда майдонга тушган футболчи 4та гол урди. Амановнинг кучидан фойдаланса у жуда фойдали эканини исботлай олди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 13:33, 07.08.2020.
Ўқилди: 3904 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3660]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [3158]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2699]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2606]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2312]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [2174]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1853]

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади [1766]

Клоппга Германия терма жамоасида рекорд даражадаги маош таклиф қилинди [1713]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1699]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик