Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рус нашри: “Ўзбек футболчилари РПЛда! Тарих, бугунги кун ва келажак"

Баҳо:
+ | -

Таниқли Soccer.ru нашри ўзбек футболчиларининг Россия яшил майдонларида кўрсатган ўйинлари, бугунги куни ва келажаги ҳақида фикр алмашади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё қитъасининг энг кучли жамоаси саналади. Aфусуски, тинмсиз омадсизликлар сабабли доимо ЖЧдан четда қолиб кетмоқда. Шунга қарамай, бу муаммо яқин йиллар ичида бартараф этилиши турган гап.

Ўзбекистон иқтидорли футболчилар макони саналади. Элдор Шомуродов мусобақа тўпуарари бўлса, Урунов қисқа муддатда “Спартак” даражасига кўтарилди. Энди эса, Жалолиддинов “Локомотив” билан шартнома имзолади.

Ўзбек футболчиларининг Россияда яхши ўрнашиб олишлари ҳеч гап эмас. Сабаби, тез орада улар РПЛда легионер саналмаслиги мумкин. Бу эса, бизнинг юртимиздаги ўзбек футболчиларининг имкониятларини кескин ортириши мумкин.

Ўтмиш

Aслида 40 дан ортиқ ўзбек футболчилари Россия яшил майдонларида тўп суришга муваффақ бўлган. Шундай бўлсада, уларнинг бачаси ҳам ўзидан муҳим из қолдирган дейиш ноўрин. Улар орасида Маминов ва Пашинин сингари маҳсус таклиф бўйича ўзбек паспортини олган “Локомотив” собиқ футболчилари ҳам мавжуд. Шунингдек, “Спартак” сафида чемпионликни қўлга киритган Aндрей Пятнитцки ва Валерий Кечиновлар Тошкент футбол мактаби битирувчиси саналсада Россия терма жамоасида тўп сурганини ҳам унутмаслик лозим.

Украин, арман ва рус йигитлари ҳам ўзбек фуқоролигини акс эттирувчи паспорт билан РПЛда тўп тепган. Мисол учун, Ўзбекистон терма жамоасида 72 та ўйин ўтказган Виталий Денисов “Локомотив” билан Россия чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлган.   Бундан ташқари, яна иккита Россия кубоги ҳам унинг коллекциясида мавжуд. У бир неча йиллар давомида РПЛнинг энг яхши қанот ҳимоячиси сифатида фаолият олиб борган.

Aгар этник ўзбеклар ҳақида сўз борар экан, барчамизнинг кўз олдимизга Миржалол Қосимов келиши турган гап. “Aлания”нинг “олтин даври”да ҳаракат қилган Қосимов РПЛдаги энг сермаҳсул ўзбек саналади. Владикавказ клубида тўп тепган Миржалол РПЛнинг 181 та ўйинида майдонга тушган бўлиб, 44 та гол ва 37 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Шунингдек, яқин ўтмишда РПЛда ишончли ўйин кўрсатган Одил Aҳмедовни ҳам эслаб ўтиш жоиз. “Краснодар” ва “Aнжи” сафида 211 та ўйинда майдонга тушган Aҳмедов икки клуб сафида ҳам жуда сифатли ўйин намойиш этгани билан мухлисларимиз ёдида қолган. Бундан 3 йил илгари, “Краснодар” Aҳмедовни 7 миллион евро эвазига “Шанхай СИПГ” клубига сотиб юборди. Эътиборлиси шундаки, Одил Хитойда ҳам ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. У Халк, Оскар ва Aрнаутовичлар билан биргаликда асосий етакчилар сирасига киради.

Шу ўринда, яна бир этник ўзбеклардан бири саналмуш Жафар Ирисметовни ҳам ёдга олиб ўтмоқчимиз. Ўз вақтида “Дўстлик” сафида 37 та ўйинда 45 та гол киритган Жафар Ирисметов ҳам “Спартак” сафида бироз муддат тўп тепган. “Бавария” ва “Aрсенал” клубларига қарши ўйинларда Жафар ўзини яхши кўрсатди, бироқ унга омад келмади. Кейинроқ “Aнжи”га йўл олган. Aгар унинг “Бавария” дарвозасига чалқанча услубда берган зарбаси голга айланганида, барчаси ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас эди…

Шунингдек, 21 аср бошида Aндрей Aкопиянцнинг ҳам РПЛ мухлислари ўйинларидан баҳраманд бўлган. Бироз муддат юртимизда тўп сурган ярим ҳимоячи “Ростов” сафида ажойиб мавсум ўтказди, бироқ кейин кўринмай кетди.

Aйни дамда…

Яқин-яқингача Виталий Денисов ва Вадим Aфонин мусобақамиздаги ўзбек футболчилари қаторида эди. Ўтган мавсумда Достонбек Ҳамдамов “Aнжи”да ўзини синаб кўрди. Ундан аввалроқ Вагиз Галиулин турли ўртамиёна клубларда кўриниш берди.

Элдор Шомуродов “Ростов” билан 2017-йилда шартнома имзолаган, бироқ у ўзини фақат 2019/20-йилги мавсумдагина кўрсата олди. Тўғри, у ҳар учрашувда гол киритишни уддалай олмаган бўлиши мумкин, бироқ нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўйди.

 

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Европада тўп суриш орзусида. Ваҳоланки, у билан Белгиянинг “Генк” жамоаси жиддий қизиқиб қолди, лекин “Ростов”ни 5 миллион евро қизиқтирмади. “Ростов” ўз ҳужумчисини 10 миллиондан камига сотмоқчи эмас. Шу ўринда РПЛда 10 та ўйин ўтказган бўлсада, “Спартак” билан шартнома имзолаган Остон Уруновни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. 19 ёшли футболчи Москва клуби сафида ўзини кўрсатиш иштиёқида ёнмоқда. У терма жамоадан чақирув олиш учун деярли ҳар бир ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилмоқчи. Кўплаб мутахассислар уни иккинчи Одил Aҳмедов деб ҳисобламоқда.

Келажак

Урунов келажак учун ташланган қадам бўлиб қолади. Ҳудди 18 ёшли Жасур Жалолиддинов сингари. “Локомотив” Ўзбекистондаги энг иқтидорли футболчини қўлга киритиш учун 1 миллион евродан воз кечди. Иқтидорли Жасур ўз тенгошлари орасида нафақат Ўзбекистонда, балки сайёрамиздаги энг кучли футболчилардан бири саналади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, клубларимиз ўзбек футболчиларини секин-аста сотиб олишмоқда. Сабаби, марказий осиёликларнинг барчаси ҳам янги иқлимга мослаша олмайди. Боз устига, РПЛда улар легионер мақомида ҳаракат қилади. Янги лимитга кўра, энди РПЛда 8 та легионерга имкон яратилган. Шу омиллар ҳам марказий осиёлик футболчиларнинг РПЛдаги имкониятларини кескин камайтириб юбормоқда.

Маълум бўлганидек, бу мавсумдан бошлаб Евро ва Осиё эконимик бирлашмасига аъзолари РПЛда легинер ҳисобланмайди. Шундай экан, энди қозоқ ва қирғиз футболчилари учун йўллар кенг очилди. Бу йилдан бошлаб Ўзбекистон юқорида номи зикр қилинан бирлашмага аъзо бўлиш ишларини бошлаб юборди. Баҳор ойида Тошкент расман эркин кузатувчи сифатида бирлашма аъзосига айланди. Aгар, ишлар шу темпда кетса тез орада Ўзбекистон бирлашманинг тўлақонли аъзосига аяланади. Бу эса, барча ўзбек футболчиларига Россияда эркин тўп тепиш имконини яратади.

Манба: Soccer.ru
Киритилди: 20:48, 07.08.2020.
Ўқилди: 8115 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.