Беларусь чемпионати 21-тури доирасида «Энергетик-БГУ» ўз уйида «Нёман»ни қабул қилиб, дуранг натижа қайд этди.
Баҳснинг 12-дақиқасида Шаҳбоз Умаров бурчак тўпини ўйинга киритди ва Свирепа бош билан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди.
Иккинчи бўлим бошида эса «Нёман» футболчиларининг илк ҳужуми гол билан якунланди.
Қолган дақиқаларда меҳмонлар гол уриш учун 2та вазият яратишди, аммо учрашувда бошқа ҳисоб очилмади.
Беларусь чемпионати, 21-тур
Энергетик-БГУ – Нёман 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 12 Свирепа, 1:1 – 47 Жуковский.
Энергетик-БГУ – Макавчик, Свирепа, Юдчиц, Сокол, Основ (Мавату, 28), Бакич, Носко, Башилов, Умаров, Мирошников, Мусаханян (Совпель, 46).
Неман – Дударь, Слабашевич, Васильев, Кантария, Кадимян (Яцкевич, 75), Якимов, Жуковский (Рассадкин, 61), Яблонский, Забелин, По (Иванов, 83), Марушич.
Огоҳлантиришлар: Мусаханян (20), Совпель (66), Башилов (87).