"Рома" бош мураббийи Паулу Фонсека "бўрилар" сафида ишлашда давом этади. Бу ҳақда Италия матбуоти ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, римликлар раҳбарияти Фонсекага тўлиқ ишонади. 2019/20 йилги мавсум якунига кўра "Рома" ЕЧЛ йўлланмасисиз қолди ва ЕЛ нимчорак финалида "Севилья" мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, Фонсека "Рома"га келишидан аввал "Шахтёр"ни бошқарган.