Италиялик таниқли мутахассис Aрриго Сакки "Ювентус" бош мураббий Маурицио Саррининг истеъфоси ҳақида гапирди.
"Сарри "Ювентус" раҳбариятининг ёрдамига муҳтож эди, аммо унга ёрдам беришмади. Сарри A Сериядаги ғалабалардан чарчаган қария жамоага келди. Ҳозирги "Ювентус"нинг кўпгина ўйинчилари фақат ўзларини ўйлайдиган худбинлардир. Сарри уларни бирлаштира олмади.
Aньелли ёмон президент эмас ва у Саррини бош мураббий этиб тайинлаганида ҳақ эди. Муаммо шундаки, у шунчаки сабр қилмади ва Сарри вазиятни тўғирлаш имкониятига эга бўлмади", — деди Сакки.