«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн Европа чемпионлар лигасида иштирок этаётган «Барселона» клуби ўйини борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Жамоа ўйинига рақиб дарвозаси томон берган зарбалар орқали баҳо бериш — бу бир ёқлама иш. «Барселона» финалгача етиб борадиган жамоага ўхшамаяпти. Уларнинг таркибида иқтидорли ўйинчилар бор, аммо таркиб қариб қолган. Уларга ҳужумда тезкорлик етишмаяпти. Уларда бироз тарқоқлик мавжуд.
Менинг фикримча, бу жамоа ҳақиқий «Барселона»дек кўринмаяпти. Ўйлашимча, яқин мавсумлар ичида жамоа қайта қуришни амалга оширса керак», – деди Оуэн.