Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

"Андижон" ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозондик

Чемпионат рестартига тайёргарликни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида ўтказаётган "Андижон" жамоаси кеча Жиззахнинг "Зомин" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган учрашувда "Андижон" жамоаси 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Киритилган тўпларга Дониёр Абдуманнопов, Жамшид Ҳасанов, Шаҳбоз Жумабоев, Бахтиёр Қосимов, Азамат Исроилов, Абдуллоҳ Олимов ва Эммануэль Аривачуквулар муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз Суперлиганинг 10-турини 18 август куни Муборакнинг "Машъал" жамоасига қарши ўтказади.

Жаҳонгир Абдумўминов ва Исломбек Абдуллаев жамоадан кетди

Мамлакатимизда ёзги трансфер ойнаси очилган куни "Қўқон-1912" жамоасидан ижарага олинган дарвозабон Исломбек Абдуллаев собиқ жамоасига қайтиб кетди.

Шунингдек, жамоамиз ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов билан икки томонлама шартнома бекор қилиниб, Абдумўминовга жавоб бериб юборилди.

Жамоамиз таркибда янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Янгиер шаҳрида чемпионат стартига тайёргарлик кўраётган "Андижон" жамоаси ёзги трансфер бозори очилганидан кейин бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда.

Наманган "Навбаҳор" жамоаси ярим ҳимоячиси Комил Тожиддинов ва ҳужумчи Ҳусайн Эргашбоев айни пайтда жамоамиз кўригидан бўлиб туришибди.

Бу икки футболчи ҳам кеча "Зомин" жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувда майдонга тушишди.

Киритилди: 09:33, 12.08.2020.
Ўқилди: 3316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5501]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4633]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3503]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3078]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2807]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2493]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2451]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2080]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1965]

Родри операция қилинади [1949]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик