ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас Чемпионлар лигаси чорак финалида "Aталанта"га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олди.
33 ёшли дарвозабоннинг мушаклари шикастланди, шу сабабли у учрашувнинг 79-дақиқасида майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Серхио Рико егаллади.
Наваснинг Чемпионлар лигаси ярим финалидаги иштироки сўроқ остида турибди. "ПСЖ"нинг рақиби "РБ Лейпциг" — "Aтлетико Мадрид" жуфтлиги ғолиби бўлади.
Навас жорий мавсумда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ўтказиб юборди.