Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

ЕЧЛ. «Бавария» «Барселона»ни янчиб ташлади (+18)

Баҳо:
+1 | -

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал бочқичидан ўрин олган «Барселона» ва «Бавария» клублари ўртасидаги учрашув ўта йирик ҳисоб билан якунланди.

Рақибга нисбатан юқори прессинг ва тажовузкорлик таклиф қилган мюнхенликлар биринчи таймнинг ўзидаёқ "Барса" дарвозасига 4та гол уришди. Томас Мюллер "дубл"га эришган бўлса, Перишич ва Гнабри биттадан гол муаллифига айланишди.

"Барселона"нинг бир голи ҳам германияликлар ҳимоячиси Алаба ҳисобига автогол сифатида ёзилди. Каталонияликлар мазкур битта голдан ташқари ўйин бошида 3та гол уриш имкониятини қўлдан чиқаришди. Суарес 2 марта яккама-якка вазиятда Нойерни доғда қолдира олмаган бўлса, бир вазиятда Мессининг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Луис Суарес битта гол уриб, ҳисоб 2:4 кўринишига келтирди. Бу орқали учрашувга бироз интрига қайтгандек бўлди. Аммо бу "Бавария"ни бугун қайтаришнинг имкони йўқ эди. Боз устига, бешинчи голдан кейин каталонияликлар ўйинни ташлаб юборишди. Захирадан майдонга тушган Филиппе Коутиньо 2та гол ва битта ассист муаллифи бўлди. Якуний ҳисоб — 2:8! Бунақаси ҳали бўлмаган.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал.
"БАРСЕЛОНА" - "БАВАРИЯ" - 2:8 (1:4)
Голлар: 0:1 – 4 Мюллер, 1:1 – 7, автогол Алаба, 1:2 – 21 Перишич, 1:3 – 27 Гнабри, 1:4 – 31 Мюллер, 2:4 – 57 Суарес, 2:5 – 63 Киммих, 2:6 – 82 Левандовски, 2:7 – 85 Коутиньо, 2:8 – 89 Коутиньо.
Барселона – тер Стеген, Лангле, Альба, Пике, Серджи Роберто (Гризманн, 46), де Йонг, Бускетс (Фати, 70), Видаль, Семеду, Суарес, Месси.
Бавария – Нойер, Алаба, Киммих, Боатенг (Зюле, 76), Гнабри (Коутиньо, 75), Дэвис (Люка Эрнандес, 84), Алькантара, Перишич (Коман, 67), Горетцка (Толиссо, 84), Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Боатенг (42), Дэвис (52), Суарес (54), Альба (59), Киммих (85), Видаль (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:53, 15.08.2020.
Ўқилди: 14153 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.