Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Анонс: Сўнгги испан

Баҳо:
+ | -1

Чемпионлар лигаси яримфиналининг маълум бўлиб улгурган уч иштирокчисидан иккиси Бундеслига вакили, ҳар  уччала жамоа – ПСЖ, “Бавария” ва “Лейпциг” бош мураббийлари германиялик – Тухель, Флик ва Нагельсман. Ҳамкасбларимиз жаҳон футболида тарихнинг бир саҳифаси ёпилиб бошқаси очилаётгани ҳақида ёзишмоқда. Менимча гап “Месси-Роналду эраси” ҳақида эмас, ҳатто. Футболга ёндошув, мураббийлар кўзқараши ҳақида.

2008 йилда Испания терма жаомаси Европа чемпиони бўлди. Луис Арогонес мураббийлигидаги ўша таркиб жаҳонга ўзгача, яқин давр ичида яккаҳоким бўладиган ўйин услубини таклиф қилишни бошлаб юборган эди. Юқори вертикалда ҳаракат қилиши мумкин бўлган ҳимоячилар, қисқа узатмалар орқали рақиб мудофаасини чайқатиб юбориш ва интеллекти ўта юқори бўлган ярим ҳимоячилар орқали (Иньеста, Хави, Фабрегас, Сильва) марказдан олдинга исталган вақт портлатиб юборадиган узатма амалга ошириш имконияти ҳамда шу узатмани голга айлантира оладиган битта сифатли ҳужумчи. Ўша йиллари “Барселона”ни бошқараётган Гвардиола бу йўналишнинг муаллифи эди асли. Фақат илк мевани терма жамоа тотиб кўргандек, гўё. “Тики-така” дейсизми ёки бошқа ўзингизга яқинроқ ном билан атайсизми ўйинни фарқи йўқ, аниғи шундан иборатки – у бир декада (10 йил) давомида жаҳон футболида об-ҳавони белгилаб бериб турди. Миллионлаб инсонлар шу геометрик гўзал футбол услуби сабабли футболга мухлислик қила бошладилар. Йирик сармоядорлар айнан ушбу модел асосида ўз клубларини қуришни истадилар. Ҳатто, натижадорлик пасайиб кетганда ҳам бу гўзалликдан илҳомланиб унинг атрофида лойиҳалар қурилиши тўхтамаяпти. Агар ақл ва қалб ўртасида кўриб чиқадиган бўлсак бу қайси векторга яқинроқ экани ноъмалум бўлган, ҳуддики улар орасидаги “олтин ўрталик”ни топган услуб эди.

Кеча ўша “тики-така”нинг энг катта байроқдори юзтубан қулади. Немис машинаси дейишяпти-ю, кеча мен кўрганим кўпроқ машинани эмас қирувчи учоқни эслатиб юборди. Машина барибир ер юзасида ўзи учун мўлжалланган йўл қопламаси узра ҳаракатланади. 50 км/соат тезликда юрса ҳам, 250 км/соат тезликда ҳам. Аммо, қирувчи учун кенглик борасида чегара йўқ. Деярли йўқ. “Бавария” кўрсатган ўйин кўпроқ ақл векторига яқин бўлган ўйин, менимча. Ҳатто, кўпроқ сунъий онг томонидан автоматлаштирилган кетма-кетлик.

Тўғри, “Барселона” биринчи турдаги ўйин услубининг илк ва йирик байродори (эди). Аммо, бу байроқни чизиб берган рассом бугун бошқа устахонада ижод қиляпти. Ва айтиш мумкинки бу рассом бугун ўзи асос солган услубнинг умрига жавобга бўлиб турибди. Ердан туриб, ақл ва юрак уйғунлигидаги билан осмонда учиб юрган қизил қирувчини уриб туширишнинг имкони борми?! Сўнгги испан немис учлигига қарши туриб бероладими?!

Агар, Пеп Гвардиоланинг “Манчестер Сити”си бугун “Лион”дан ўтиб олса бунга жавоб оламиз. Лекин, ўша “агар” сўзи бор ҳали орадa. Жуда қисқа – 4 ҳарфдан иборат бир сўз. Аслида ҳар бир ҳарфни алоҳида битта зарба билан синдириб юбориши мумкин “шаҳарлиқлар”. Қани кўрайликчи!

УзРепорт ТВ. Соат 23:50 бошлаб. Шарҳда Ҳасан Турдиалиев.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 18:12, 15.08.2020.
Ўқилди: 5562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3580]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2723]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1944]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1819]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1758]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1490]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1484]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1393]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1368]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.