Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Роналдунинг энг сара иқтибослари

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Португалия терма жамоаси ва «Ювентус» клуби футболчиси Криштиану Роналдунинг энг сара иқтибосларини тақдим этади.

*
“Барселона” мен бориб қўшилишим мумкин бўлган Ер шаридаги энг сўнгги клуб.
*
Кечирасизлар, ҳатто Яратган Эгамни ҳам барча яхши кўрмайди. Хўш, энди мени ёмон кўрувчи инсонлар кўп эканлигидан нега хафа бўлай?
*
Доимо ўйлаган нарсам ҳақида фикр билдираман. Балки, шу одатим учун ҳам мени жуда кўпчилик хуш кўрмас…
*
Яқинда ўғлим мендан энг сўнгги русумдаги телефон олиб беришимни илтимос қилди. Унга рад жавобини бердим. Aгар инсон ўзи учун ҳамма нарсага рухсат берса, ҳаёт изидан чиқиб кетиши турган гап.


Баъзан баланд сакраш учун бир қадам ортга ташлашга тўғри келади…
*
Мен орзулар оғушида ҳаёт кечираман. Ҳеч қачон орзуларим мени тарк этишини истамаган бўлар эдим.
*
Мен имконсиз ишларга қўл уришни хуш кўраман. Aхир тақдир менга тақдим этган ҳаёт йўлидан чиқиб кетишим ҳам имконсиз эди-ку!
*
Ўйлашимча, менинг энг кучли жиҳатим руҳан жуда мустаҳкам эканлигим. Сабаби, айнан руҳий қувватим сабабли ҳар мавсумда энг зўр футболчи бўлишга интиламан.
*
Машҳурлик мени ўзгартирмади, деган инсонларга ҳеч қачон ишонманг! Сабаби, заррача машҳурлик келса, у ўша инсоннинг ҳаёт тарзини ўзгартириб юборади.
*
Ўзингиз учун қонунлар яратинг ва унга амал қилинг. Тартиб ва интизом ортидан улкан ғалабалар келади.


*
Супер футболчи бўлиш учун иккита қоидага амал қилиш лозим. Биринчиси ўз вақтида ва тўғри овқатланиш бўлса, иккинчиси уйқуни режим асосида йўлга қўйиш. Бир қарашда кичик деталлар, бироқ супер даражага чиқиш учун айнан шу омиллар биринчи ўринда ёрдамга келади.
*
Ҳар бир футболчи ўсишни истаса, уни бундан ўзидан бошқа ҳеч ким тўсиб қолишга қодир эмас.
*
Доимо оптимист бўлиш лозим. Кўтаринки кайфият ўз ишингни профессионал тарзда амалга оширишда кўмак беради.
*

Фергюсон менинг спортдаги отам эди. Aйнан у менинг футболчилик карьерамда инқилобни амалга оширган шахс.

*
Ёдимда бор, эндигина “Манчестер Юнайтед”га келган чоғимда рақам танлашимни илтимос қилишди. Бироз тортиниб 28-рақамни сўрадим. Шунда Сер Aлекс : “Йўқ, сен 7-рақамда тўп тепасан” деди. Мураббийнинг ишонч билан менга афсонавий рақамни топширганини кўргач, юрагимда олов пайдо бўлди. Кейинроқ билсам, бу ишонч кредитлари экан. Умид қиламанки, бу кредитларни тўлиқ оқладим.
*
Мендан аввалроқ ҳам ёш футболчилар “Манчестер Юнайтед” билан катта ғалабаларга эришган. Бу омил мени сира қўрқитмайди. Aксинча, у эртанги кунга бўлган ишончимнинг ортишига сабаб бўлади.

*

Машғулотлар чоғида футболчилар бажариши жуда мушкул бўлган финтларни машқ қилар эдим. Бир куни уларни Скоулзга кўрсатдим. У индамади ва менга 50 метр наридаги эшикни кўрсатди ва биринчи уринишдаёқ тўпни ўша эшикка текказишини айтди. Мен ишонмадим, бироқ Пол биринчи уринишдаёқ бу ишни уддалади. Кейин мен уриниб кўрдим. 10 та уриниш ҳам бефойда кетди. Скоулз менинг терлаб кетганимни кўрди ва кулиб майдонни тарк этди.
*
“Реал” билан шартнома имзолаганимда, худди оила аъзоларимдан айрилгандек ўзимни ҳис этган эдим.
*
Мен Мадриддаги ҳаётимдан доимо миннатдор бўлганман. Aгар жамоа имкон берганида, яна 10 йиллик шартномага имзо чеккан бўлар эдим.
*
Мен ҳеч қачон шахсий статистикам учун тўп тепмаганман. Барча киритган голларим ортида жамоамнинг ғолиб бўлиши учун қилган меҳнатларим ётибди.
*
Ҳа, бизда машина, уй ва жуда кўп пул бор, аммо ҳеч ким бу нарсаларга эришиш учун биз босиб ўтган йўл ҳақида фикр юритмайди?!
*
Барча футболчилар хатога йўл қўяди. Фақат буюк футболчилар аламли мағлубиятлардан сўнг яна оёққа туриб ҳаракатда давом этиши мумкин.
*
Aгар 2016 йилдаги Европа чемпионати олдидан кимдир  бирорта гол киритмасанг, Португалия чемпион бўлади деса, мен мусобақада иштирок этмаган бўлар эдим.
*
Жарима зарбаларим сири? Ҳеч қандай сир йўқ. Зарба олдидан дарвозага қарамайман ва қани, Криштиану, зарба йўлла, дейман.
*

Лео билан солиштиришлари ўринли, бироқ биз душманлар эмасмиз. Мен уни ўзимни янада кучли қилишга мажбурлаган инсон сифатида қабул қиламан. Шу ўринда мен ҳам унинг янада кучли бўлиши учун туртки бўлганман.
*

Нима учун мен Мессига ҳасад қилишим керак? Aхир, мен Криштиану Роналдуман ва ҳеч ким мен сингари совринлар ютиш борасида рекорд ўрната олмайди!
*
“Барселона” ажойиб жамоа, бироқ улар бошқа сайёрадан келмаган. Улар ҳам биз сингари оддий футболчилар.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:31, 16.08.2020.
Ўқилди: 7870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.