Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Контега Месси керакми?

Баҳо:
+ | -

Кеча “Твиттер”да, Месси “Интер”га ўтмаса ҳам майли, “Барселона”да қолаверсин, деб ёзган эдим. Месси “Интер”га ўтаман дебди-ю, сен ўзингча ноз қилдингизми, дейишга шошилмай туринг. Тан оламан, ўзим ҳам шу гапни сал тушунарсизроқ ёзибман. Қуйида тушунтиришга ҳаракат қилиб кўраман.

Гапнинг аввалида айтиб қўяй, 2020 йил ёзига келиб “Интер” дунёнинг энг кучли футболчисига даъвогарлик қиладиган даражага етгани, клуб мухлиси сифатида, албатта, мени хурсанд қилади. Бундан 2-3 йил аввал клуб бош юлдузи Мауро Икарди эди. Месси тугул бугун “Интер”да тўп сураётган Лукаку, Эриксен ёки Санчес каби футболчиларнинг келишига ишониш ҳам қийинроқ масала эди.

Месси “Интер”га келмасаям майли, дейишимнинг ягона сабаби – клубнинг ҳозирги бош мураббийи Антонио Конте. У таркибга қараб мослашадиган эмас, ўзининг ғоя ва схемаларига мос таркиб талаб қиладиган мураббий ҳисобланади. “Контенинг схемаларига Месси мос тушадими?”, “Конте Мессига майдондан жой топиб бера оладими?”, “Месси Конте айтган “қора ишлар”ни қилишга кўнадими, кўнса эплай оладими?” каби бошимда айланаётган саволларнинг аксариятининг жавоби салбий бўладигандек туюляпти. Қолаверса, Конте характери оғир мураббий ва “Барселона” деган оламнинг маркази бўлиб ўрганиб қолган Мессининг эркалик ва инжиқликларини кўтарадими, йўқми, бу ҳам мавҳум.

Айтмоқчиманки, “Интер” Месси учун пойгага фақат бош мураббий розилиги билан қўшилиши керак. Мессининг трансфери, шунчаки, маркетинг учун ёки “Suning Group” раҳбарларининг, кўриб қўйинглар, керак бўлса Мессини олиб келишга қодирмиз, дейиши учун бўлмаслиги керак.

Манба: https://t.me/beneamatauz
Киритилди: 11:58, 16.08.2020.
Ўқилди: 8051 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.