Европа лигасининг ярим финал босқичидан ўрин олган "Севилья" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур ўйинда "Севилья" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини нақд қилди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Фернандеш пенальтидан ҳисобни очди. Ўйиннинг 25-дақиқасида Регилоннинг узатмасидан сўнг Сусо ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасида захирадан майдонга тушган Де Йонг гол уриб, "Севилья"га финал йўлланмасини нақд қилди.
"Севилья" – "Манчестер Юнайтед" 2:1
17 август, 00.00, «РейнЭнергиШтадион»
Гол: Фернандеш (8-пен), Сусо (26), Де Йонг (78).
"Севилья": Боно, Навас, Жюль Кунде, Карлос, Регилон, Фернандо, Жордан (Гудель, 87), Банега, Окампос (Мунир, 56), Сусо (Васкес, 75), Эн-Несери (Де Йонг, 56).
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Уильямс (Фосу-Менса, 87), Магуайр, Линделеф, Уан-Биссака, Погба, Фред, Бруну Фернандеш, Марсьяль, Гринвуд (Игало, 90+3), Рэшфорд (Жеймс, 88).
Огоҳлантириш: Уильямс (17), Карлос (21), Рэшфорд (67), Магуайр (86).